“Dono Productions” кинокомпанияси навбатдаги йирик кино лойиҳага қўл урди.

12 майдан бошлаб ишчи номи “Мафтунингман-2” бўлган фильмни суратга олиш ишлари бошланди.

2016 йилнинг ёз ойларида “Мафтунингман-2” фильмига кастинг эълон қилинган ва актёрлар танлови бутун мамлакат бўйлаб, ҳар бир вилоят марказида ташкил этилган эди. Кастингда жами 2 000 нафар номзод қатнашган.

Актёрлик маҳоратини исботлай олган номзодлар фильмда иштирок этмоқда. Суратга олиш ишлари республика бўйича амалга оширилади.

Постановкачи режиссёр – Абдувоҳид Ғаниев.

Эътиборингизга 12-17 май кунлари Бойсунда бўлиб ўтган суратга олиш жараёнларидан кадрлар ҳавола этилмоқда.

Кастинг ўтказилгани ҳақида ахборот лавҳалари:https://www.youtube.com/watch?v=j-brX_LnjfU